СПОРТГА 30-70 ЁШЛИ ВА УНДАН КАТТА ЁШДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА
2024-08-16 18:02:09 155
Спортга 30-70 ёшли ва ундан катта ёшдаги хотин-қизлар жалб этилмоқда
Шу муносабат билан Сўх туманида ҳам аҳолининг жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини аниқлаш мақсадида оила ва хотин-қизлар бўлими ва спорт мактаби ҳамкорлигида жорий йилнинг 16-24 август кунлари барча маҳаллаларда 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилиш” режа-графиги ишлаб чиқилди.
Бугун Сўх туман 2-сонли спорт мактабида дастлабки спорт ўйинлари, беллашувлар бўлиб ўтди. Унда туманнинг 2-секторида жойлашган маҳалалардан келган аёллар спорт синовлари тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик спорт сифатларини аниқлашга қаратилган мезонлар бўйича баҳолаб борилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram