“ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИНИНГ СЎХ ТУМАНИ БЎЛИМИДА КОРРУПЦИОН ҲОЛАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНГАН
2024-08-16 17:48:57 159
“Ватанпарвар” ташкилотининг Сўх тумани бўлимида коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган амалий ишлар қилинган
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг фаолияти асосан учта йўналишда амалга оширилади:
Биринчи йўналиш аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик, миллий маънавиятимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳисобланади. Бу йўналишда Ташкилот нафақат Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар, балки республикамизнинг барча тегишли муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
«Ватанпарвар» ташкилотнинг иккинчи асосий йўналиши аҳоли, айниқса, ёшларни ташкилот тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, денгиз кўпкураши, ҳарбий амалий кўпкураш, хизматчи итлар, авиамодель, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади.
Ташкилотнинг асосий учинчи йўналиши фуқароларни оммавий техник касбларга тайёрлаш ҳисобланади.
Ташкилотнинг бир кунлик фаолиятини кўздан кечириш мақсадида Сўх туманидаги Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ўқув спорт техника клубида бўлдик ва туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдмужидов бошчилигида мазкур масканда яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.
Замон билан ҳамнафас бораётган ташкилот мутасаддилари айниқса, коррупцияга қарши кураш ва коррупцион ҳолатларни олдини олишга доир арзирли ишларни амалга оширишган. Ўқув биноларига кириш қисмида рақамлаштирилган турникет ўрнатилган бўлиб, бегона шахс мазкур бинога умуман кира олмайди. Шунингдек, имтиҳон топшириш жараёни веб-камера орқали шахсни идентификациялангандан кейин амалга оширилади.
Амалий имтиҳон топшириш жаарёни ҳам автоматлаштирилган. Синфхоналарнинг барҳаволиги ва жиҳозланиши ҳам талаб даражасида.
Айни кунда мазкур клуб мутасаддилдари истиқлолнинг 33-йиллик тўйига муносиб ҳозирлик кўришмоқда. Маълумот учун: мазкур ташкилотда асосан ёшлар ўқув жараёнларидан сўнг “А”, “В”, “ВС”, “D”, “Е” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга муваффақ бўладилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram