Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЗОД ВА ОБОД МАСКАНДА ХАЙР ВА БАРАКА БЎЛАДИ!

×

 2024-08-16 17:46:05    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Озод ва обод масканда хайр ва барака бўлади!

 

Истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида туманимиз ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллаларда олиб борилаётган ишларда мутасадди идоралар вакиллари фаол иштирок этишаётир.

 

Бугун туман ҳокими Ровон маҳалласи ҳудудида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. “Суғдиёна” спорт мажмуаси ва марказий ўйингоҳ йўналишидаги кўчанинг аҳволи талаб даражасида эмаслиги боис, ушбу ҳудудда туман ҳокими бошчилигида тозалаш ишлари амалга оширилди.

 

Ушбу ҳудудда туман ҳокими бевосита аҳоли билан учрашди ва улар билан муаммо-камчиликлар хусусида суҳбатлашди ва фуқаролар олиб борилаётган ишлар ва берилаётган эътиборга нисбатан самимий сўзлар билдирдилар. Туман ҳокими кўрсатмасига асосан мазкур ҳудуд ободонлаштирилишига туман йўлсозлик идораси ва туман ободонлаштириш бошқармаси жалб этилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram