СЎХЛИК ЁШЛАР ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК МАЖМУАВИЙ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ!
2024-08-16 17:43:13 173
Сўхлик ёшлар ҳарбий-ватанпарварлик мажмуавий мусобақаларининг Фарғона вилоят босқичи ғолиби!
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Мудофаа вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида давом этаётган ҳарбий-ватанпарварлик мажмуавий мусобақаларининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ўтказилган мусобақада Фарғона вилоятида жойлашган туман ва шаҳарлар босқичида ғолиб бўлган 19 та жамоа ўзаро беллашди. Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги офицерлари, вилоят мудофаа ишлари ва ҳудудий ташкилий қўмиталар вакиллари, ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокчиларни бевосита қўллаб-қувватлаб турди.
Бир-биридан зукко ва чаққон йигит-қизлардан иборат жамоалар “Арқон тортиш”, “Заковат”, “Куч машқи” шартлари бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди. Айниқса, “Ҳарбийлаштирилган спорт эстафетаси” шарти шиддатли давом этди.
200 нафарга яқин ёшларни жамлаган мажмуавий мусобақа якунига кўра, 3-ўрин Риштон тумани ёшларига насиб қилган бўлса, 2-ўринга Ўзбекистон тумани шарафини ҳимоя қилган жамоа муносиб кўрилди. Мутлақ ғалаба, шунингдек, мусобақанинг якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини Сўх туманининг Ленбур жамоаси қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мустақиллигимизнинг шонли 33-йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган мазкур ҳарбий-ватанпарварлик мажмуавий мусобақаларнинг финали жорий йилнинг 25-август кунига қадар ҳудудий босқичда биринчиликни қўлга киритган жамоалар ўртасида ўтказилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram