Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ТАТБИҚ ЭТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2024-08-16 17:40:20    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни амалга татбиқ этиш – давр талаби

 

Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид олиб борилаётган ишларда тиббиёт вакилларининг ҳиссасини алоҳида таъкидлаш лозим.

 

Президентимзнинг 2022 йил 26 январда қабул қилинган 102 ва 103-сонли қарорлари ҳам мана шу эзгу мақсадни ўзида мужассамлаштирган. Айни кунда Республикамизда Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли ҳамда “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 103-сонли қарорларини амалда татбиқ этишга доир арзирли ишлар қилинмоқда.

 

Туманимизга вилоят эндокринология маркази ва вилоят кардиология маркази мутахассисларининг ташрифи туманда фаолият олиб бораётган соҳа вакилларига катта амалий ёрдам бўлди. Мазкур тизимлар вакиллари А. Абдураҳмонов ва Илҳомжон Маллаевлар тумандаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, мазкур қарорлар ижроси ва амалга татбиқ этилиши юзасидан тиббиёт ходимларига кенг қамровли маълумот ва тушунчалар беришди.

 

Мазкур ташриф ва тарғибот ишларидан асосий мақсад эндокринология хизматини республика бўйича ягона интеграциялашган тизим сифатида шакллантириш, йод етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар профилактикаси, қандли диабет касаллиги ҳамда унинг оқибатларининг олдини олиш, аҳолига кўрсатилаётган кардиологик ва кардиожарроҳлик хизматлари сифатини яхшилаш, ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятилидир.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram