НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ЎҚИШГА КИРИШ ВА ТАЪЛИМ ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ҚАНДАЙ ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛАДИ?
2024-08-16 17:36:37 70
Ногиронлиги бўлган шахсларга ўқишга кириш ва таълим олиш жараёнида қандай енгилликлар берилади?
Ногиронлиги бўлган талабаларга - Стипендия (базавий стипендия миқдори ва қўшимча 50% (776 820 сўм) берилади;
Кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар - Талабалар турар жойига бепул жойлаштирилади;
Умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари учун 50 % чегирма берилади
I ва II гуруҳ НБШлар учун - 2 % квота асосида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар - чет тили сертификатининг 50 % қоплаб берилади;
Кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслардан - магистратура ҳамда олий таълимдан кейинги ўқишга қабул қилишда тил билиш сертификати талаб этилмайди.
Зафариддин Зафаров - Сўх туман “Инсон” ИХМ ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бош мутахассиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram