НАВОБОД МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИИНДА ЗАМОНАВИЙ ВА ЯНГИ УЙ-РЎЗҒОР ЖИҲОЗЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
2024-08-14 18:11:56 282
Навобод маҳалла фуқаролар йиғиинда замонавий ва янги уй-рўзғор жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда
Сўх туманида деҳкончилик, косибчилик ва боғдорчилик билан бир қаторда ота-боболаримиз темирчилик билан ҳам шуғулланишган. Лекин асосан қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кетмон, белкурак каби меҳнат қуроллари ва воситалари ясашган.
Бугун ушбу соҳада ҳам замонавийлик руҳи пайдо бўлиб, Сўхда тадбиркорлар томонидан замонавий стол-стуллар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар яратилмоқда. Ҳа, айнан яратилмоқда, чунки сўхлик тадбиркорларнинг ўз тасаввуроти ва фантазияси борда!
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бугун навободлик замонавий тадбиркор Эркинжон Музаффаров хонадонида бўлди. Тадбиркор томонидан яратилган стол-стуллар, ошхона ва меҳмонхона анжомлари, қўлда тикилган пештахта ва ўтиргичлар, болалар учун мўлжалланган ўйин воситалари – качелиларни кўздан кечирди.
Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш нияти бор. Барча жабҳаларда тадбиркорга амалий кўмак бериш ва фаолиятини туманда кенг ёйишга таклиф ва тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram