Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙҲУНОБОД ТАЖРИБАСИ АСОСИДА НАВОБОД МАҲАЛЛАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛАЁТИР

×

 2024-08-14 18:10:18    285

PDF юклаш
Чоп этиш


Сайҳунобод тажрибаси асосида Навобод маҳалласида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир

 

Суяклари меҳнат билан қотган сўхликларнинг энг яхши кўрган соҳаси қишлоқ хўжалигидир. Айнан аграр туман ҳисоблангани боис, Сўх туманида Сайҳунобод тажрибаси асосида арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ушбу йўналишда ўрнак ва намуна бўлган тадбиркорлар Навобод маҳалласида ҳам талайгина. Асли деҳқон фарзанди бўлган Зафаржон Метинов ҳам ўз хонадонида банкдан олинган 30 миллион сўм кредит эвазига иссиқхона барпо этган.

 

- Иссиқхонадан иккинчи маротаба ҳосил оляпман. Баҳор фасли аввалида аҳолига кўчат етиштириб бердик. Бугун бодринг ҳосилидан ҳам туманимиз аҳолиси баҳмаранд бўлишаётир. Олинган кредит пулларини тўлиқ узиб бўлдик. Энди соф фойдага ишлаяпмиз, - деди тадбиркор туман ҳокими билан суҳбат чоғида.

 

Тадбиркорнинг нияти иссиқхонадан учинчи маротаба ҳосил олиш. Бунинг учун яна бир-икки ҳафтадан кейин киришади.

 

Туман ҳокими тавсияси билан Навобод маҳалласининг “Саховат” кўчасида “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили орқали Сайхунобод тажрибаси асосида исиқхоналар барпо этиладиган бўлди. Бу борада бутун кўча аҳолисига маълум қилинди ва барча фуқаролар ушбу тавсияни қўллаб-қувватладилар.

 

Банк кредити олинишида бгуннинг ўзида иссиқхона барпо этиш ниятида бўлган фуқароларга ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия берилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram