МАБЛАҒ БЎЛСА, ИШДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ
2024-08-14 18:08:31 279
Маблағ бўлса, ишда унум ва барака бўлади
Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида 4 448 нафар аҳоли истиқомат қилади. Тадбиркорлар сони 131 нафарни ташкил этади. Ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланадиган маҳалла тадбиркорлари албатта, халққа манфаатли бўлиш ва муносиб даромад олиш илинжида меҳнат қилишаётир.
Қурилиш маҳсулотлари савдосига ихтисослашган дўкон раҳбари Ойбекжон Улмасов ҳам туман ҳокими билан суҳабатда ўз муаммоси юзасидан мурожаат этди. Тадбиркорнинг нияти шиша идишлари ишлаб чиқариш ва фаолиятини кенгайтиришга қаратилган. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу бўйича мутасаддилрга тегишла кўрсатмалар берди.
Ёш тадбиркор Шерзоджон Гадоев маҳаллада баннерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ўзига мақсад қилиб олган. Наманган вилоятидан олиб келинадиган махсус дастгоҳнинг нархи 120 миллиондан ортиқроқ бўлгани боис, тадбиркорга банк кредити сув ва ҳаводек зарурлиги маълум бўлди.
Туман ҳокими кўрсатмаси ва ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан ёш тадбиркорга кредит олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram