ТАДБИРКОРЛАРНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ИНТИЛИШИ “ТЕПАГА ЎСИШ”ГА ҚАРАТИЛГАН
2024-08-14 18:07:02 278
Тадбиркорларнинг асосий мақсади ва интилиши “тепага ўсиш”га қаратилган
Навобод маҳалласида бугун тадбиркорлик ривожланмоқда ва тадбиркорлар ҳар жабҳада ҳам берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида иш олиб боришаётир. Аниқ лойиҳа ва микролойиҳа устида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳам ҳар доим маҳалла мутасаддилари, айниқса, ҳоким ёрдамчиси билан елкамаелка бўлиб, ишламоқда.
Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисеновнинг сўзларига кўра, айни кунда маҳаллада тадбиркорлар Бухоронинг Ғиждувон туман тажрибаси асосида иш олиб боришаётир. Бундай тадбиркорлар бугун берилаётган эътибор доирасида кўп қаватли иншоотлар қуришга бел боғлашган.
Туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида “Мулки Азизбек Шоди” қурилиш корхонаси томонидан икки қаватли физиотерапия маркази қад ростламоқда. Туман ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашди ва 100 миллион сўмлик кредит олиб беришда амалий кўмак кўрсатиладиган бўлди. Тадбиркор ташаббуси билан яна 5 та янги иш ўрни яратилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram