ТАДБИРКОРНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН
2024-08-14 18:05:32 279
Тадбиркорнинг асосий мақсади янги иш ўринлари яратишга қаратилган
Туманимизда давлатимиз раҳбарининг бевосита топшириғи асосида Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаларини амалда татбиқ этиш ишлари кўламини кенгайтириш ва қилинган ишларнинг натижасини кўздан кечириш мақсадида бугун туман ҳокими 2-секторнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ўрганишдан асосий мақсад тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларини ечишга қаратилди.
Бугун туманда тадбиркорлик ривожланмоқда ва тадбиркорларнинг асосий мақсади ҳам янги иш ўринларини яратишга қаратилган. Айни кунда туман тиббиёт бирлашмасида хусусий клиника қурилиши олиб борилмоқда.
Туман ҳокими “Ал-Беҳрўз” қурилиш фирмаси бошлиғи Эркинжон Зокиров билан суҳбатлашди ва шу маълум бўлдики, тадбиркор Уйчи тумани тажрибаси асосида бугун иш болиб бормоқда. Айни дамда қурилиш фирмасида 54 нафар доимий иш жойига эга. Тадбиркор ташаббуси билан яна қўшимча 6 та иш ўрни яратилади.
Энг долзарб муаммо бўлган кредит масалалси ҳам туман ҳокими кўмагида ўз ечимини топадиган бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосасига кўра, мазкур фирмага яна кредит маблағлари бериладиган бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram