ЧУМОҚЧАДА ТАЪЛИМ ДАРГОҲИНИНГ ҚЎШИМЧА БИНОСИ ҚУРИЛИШИГА САЛКАМ ИККИ ЯРИМ МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН
2024-08-13 17:47:10 160
Чумоқчада таълим даргоҳининг қўшимча биноси қурилишига салкам икки ярим миллиард сўм маблағ йўналтирилган
Жамиятнинг ривожланиши энг аввало таълим-тарбия масаласига боғлиқдир ва бу масала ҳар доим ҳам долзарб бўлиб келган. Бинобарин, давлатимиз раҳбари томонидан таълим даргоҳларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибори замирида Ватанимимиз эртанги кунини белгилаб берадиган баркамол авлод тақдири мужассам.
Таълим даргоҳларида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Бугун туманимизнинг аксарият таълим муассасаларида қурилиш ишлари амалга ошириляпти.
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби ёш ўқитувчиси Бунёджон Шоматовнинг бизга хабар беришича, мазкур таълим даргоҳида ҳам бугун қўшимча бино қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бугун давлатимиз раҳбари эътибори асосида фуқароларнинг орзу-истаклари рўёбга чиқмоқда, чунки мактабда ўқувчилар сони кўплиги боис, синфхоналар етишмовчилиги муаммо эди.
Маълумот учун: инвестиция дастури орқали мазкур мактабда 180 ўринли қўшимча бино қурилмоқда. Бунинг учун эзгу мақсадлар билан давлатимиз бюджетидан 2 миллиард 340 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram