ОФТОБРУ МУҲАЛЛАСИДА ИНФРАТУЗИЛМА СОҲАЛАРИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2024-08-13 17:28:27 159
Офтобру муҳалласида инфратузилма соҳалари яхшиланмоқда
Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган бўлиб, бу йили маҳаллада кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонгарчилик-тозалик ишлари олиб борилди ва барча ишларда маҳалла аҳли фаол иштирок этишди. Маҳалла раиси Авроржон Зуннуновнинг маълумотига кўра, маҳалла аҳли “Ташаббуси бюджет” лойиҳасида ҳам фаоллик кўрсатишади.
Айни кунда маҳаллада асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Асфальтлаштиришга тайёрлаш ишларида ҳам маҳалла аҳли туман йўлсозларига яқиндан ёрдам беришди.
Шунингдек, маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга доир ишлар ҳам олиб борилмоқда. Маҳаллада қурилаётган сел йўли ҳам кенг жамоатчилик назорати остида амалга оширилётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram