Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

×

 2024-08-13 17:00:30    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролар қабули


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоли масалаларига ечим топиш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди.


Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.


Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли, ечимини кутиб турган маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни тиклаш, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, уй-жой олиш каби ўттизга яқин масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.


Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.


Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram