БЕРИЛГАН ВАЗИФА ВА КЎРСАТМАЛАР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2024-08-13 16:54:13 163
Берилган вазифа ва кўрсатмалар ижроси муҳокама этилди
Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида хизмат йўриқномаси ўтказилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринборсарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
Мулоқотда туман ҳокими томонидан ҳафта давомида берилган топшириқлар асосида қилинган ишлар ва кўрсатмаларнинг ижроси таҳлил қилинди. Шунингдек, йўриқнома давомида истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйига тайёргарлик кўриш, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари аҳволи, туман миқёсида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, аҳоли мурожаатлари билан ишлар самарадорлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи, мустақиллик иншоотларини фойдаланишга топшириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳокимлик мутасаддилари ўз бўлимлари томонидан амалга оширилган ишларга оид аҳборот бердилар. Тадбирда баъзи раҳбарлар томонидан ижро интизоми бузилаётганлигига оид танқидий фикрлдар билдирилди.
Шунингдек, мулоқот давомида мустақиллик байрами арафасида туманда байрам ярмаркаларини ташкил этиш, маҳаллалар ва корхона-ташкилотларда истиқлолни тараннум этувчи баннерлар ўрнатиш, қурилиш олиб борилаётган иншоотларда мутасаддилар томонидан қурилиш ишлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни ундириш, туманда қуёш панеллари ўрнатишга доир амалга оширилаётган ишларни жадаллаштиришга доир кўрсатмалар берилди.
Мулоқотда иштирок этган туман прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам бу бўйича ўз фикрларини баён этди ва қуёш панеллари ўрнатишда ҳар бир мутасадди раҳбар ўрнак бўлиши лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Бу бўйича туман ҳокими томонидан барча раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram