Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-09 14:50:45    415

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 93-сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессяи кун тартибидаги масала:

 

1. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.

 

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича” доимий комиссияси раиси Расулжон Мирсаидов сўзга чиқиб, сессия иштирокчиларига масала бўйича етарли маълумот етказди.

 

Нотиқ Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича Сўх  туманидаги округ сайлов комиссияси аъзолигига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилган номзодлар ҳақида ахборот берди. Сўх  туманидаги округ сайлов комиссияси 11 нафардан иборат бўлиб, аъзолар рўйихати ўқиб эшиттирилди.

Сессияда Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича Сўх  туманидаги 43-Сўх округ сайлов комиссияси  аъзолигига номзодлар рўйхати маъқулланди ҳамда Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этилди.

 

Кун тартибига қўйилган масалага оид тегишли қарор қабул қилинди ва шу билан навбатдаги сессия якунланди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram