ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРГА ШАҒАЛ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛИБ, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДАГИ НОСОЗЛИКЛАР БАРАТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2024-08-08 17:36:21 505
Қизилқиёқ маҳалласида ички кўчаларга шағал қопламаси ётқизилиб, электр энергияси таъминотидаги носозликлар баратараф этилмоқда
Туманимизнинг аксарият маҳаллаларида айни кунда қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш ва аҳоли муаммоларини бартараф этишга доир амалий ишлар қилинмоқда. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар ҳам айни ушбу эзгу мақсадни ўзида мужассам этган.
Қизилқиёқ маҳалласида ички кўчалар таъмирланмоқда, электр таъминотини яхшилаш мақсадида темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда, мавжуд электр таъминотига боғлиқ барча трансформаторлар ҳам кўздан кечирилмоқда. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, маҳалладаги ТП 91/160 кВА юкламасини тушириш мақсадида янги лойиҳаланган ТПларга 48 дона темир-бетон таянчи олиб келинди ва бугунги кунда уларнинг 25 таси ўрнатилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram