ВИЛОЯТ ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БОШҚАРМАСИ МАСЪУЛЛАРИДАН ИБОРАТ ИШЧИ ГУРУҲ СЎХ ТУМАНИДА!
2024-08-08 17:34:14 508
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Сўх туманида!
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг анклав ҳудуди бўлган Сўх туманида жорий йилнинг ўтган даври ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифаларга доир тизимдаги амалий ишларни таҳлил қилмоқдалар.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда хотин-қизлар фаоллари фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, хотин-қизлар фаоллари томонидан юритилаётган ҳужжатлар ҳам кўздан кечирилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида маҳалла фаоллари, маҳалла "Оқила аёллар"и билан ҳамкорликда сайёр қабулда ҳам иштирок этишди ҳамда фуқароларнинг таклиф ва муаммолари юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилди.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар манзилли ўрганилди. Якка тартибдаги тадбиркор аёллар фаолияти ва тикувчилик корхоналарида олиб борилаётган амалий ишлар ҳам кўздан кечирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram