ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2024-08-08 16:53:58 519
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали ёшлар бандлиги таъминланмоқда
Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга албатта маблағ керак. Банк кредити орқали иш бошлаётган тадбиркорлар ҳар бир тийин мабалағнинг қадрига етиш лозимлигини самарали фаолият орқали кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Зангат маҳалласида фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркор Беҳрўз Ботировга қарашли замонавий сауна аллақачон халқ хизматида. Тадбиркорга қарашли субъектда қўшимча бошқа хар хил хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун банк кредити лозим.
Туман ҳокими билан суҳбатда тадбиркор барча ишларни охирига етказиш учун 800 миллион сўм имтиёзли кредитга талаби борлигини мурожаат этди. Ҳоким ёрдамчиси Аҳроржон Атоев бу бўйича тадбиркорга маблағ ажратилиши таклифи берилганлиги ва яқин кунларда бу муаммо ўз ечимини топшини қайд этди.
Маҳаллада янги ташкил этилган “Нурмуҳаммад 555” маъсулияти чекланган жамиятнинг асосий фаолияти аҳолига қурилиш ишларида сифтали хизмат кўрсатишдан иборат. МЧЖ раҳбари Валижон Эсанов саъй-ҳаракати билан мазкур субъектда умумовқатланиш шохобчаси ва тунукафон ясаш мини цехи ташкил этилган.
Суҳбат чоғида тадбиркорга 100 миллион сўм имтиёзли кредит лозимлиги маълум бўлди. Бу тадбиркорга ҳам ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан кредит ажратилиши таклифи берилган.
Маълумот учун: Зангат маҳалалсида 7 ой давомида 241 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Жумладан 177 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга, 8 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий ишга йўналтирилган бўлса, 56 нафар меҳнатга лаёқатли, ишсиз ёки норасмий банд аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram