ЗАНГАТ МАҲАЛЛАСИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА ФУҚАРОЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛИШИ УЛАРНИНГ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
2024-08-08 16:50:32 162
Зангат маҳалласида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиши уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган
Маҳалла раиси Умарали Сатторовнинг маълумотига кўра, Зангат маҳалласида 2 740 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери деҳқончилик ва боғдорчилик ҳисобланади.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида маҳалла бўйича жами 23 нафар ишсиз булган фуқароларга 445 миллион 950 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар учун тавсиянома берилди. Шу жумладан қўйидаги йуналишларга:
Ускуналар ва техника йуналишига – 3 нафар фуқароларга 66 миллион сўм;
Боғдорчилик йуналишига – 2 нафар фуқароларга 55.2 миллион сўмлик; Иссиқхона йуналишига -3 нафар фуқароларга 68.0 миллион сўмлик; Ишлаб чикариш йуналишига -1 нафарга 28.0 миллион сўм;
Сабзавот ва полиз экинлари йуналишига - 6 нафарга 52 миллион сўм; Тикувчилик йуналишига - 4 нафар фуқароларга 75.8 миллион сўм; Хизмат кўрсатиш йуналишига–3 нафар фуқароларга 69.0 миллион сўм; Чорвачилик йуналишига 1 нафарга 32.0 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредитларга тавсия берилди.
Бундан ташқари "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури асосида 5 та хўжалик юритувчи субъектларга 2.1 миллиард сўмлик имтиёзли кредитга тавсиялар берилди.
4-нафар ишсиз фуқароларга жами булиб 2.67 гектар аукцион оркали узок муддатга ер ажратиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram