Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗАНГАТ МАҲАЛАСИ ТИББИЁТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ХУСУСИЙ КОРХОНАЛАР СОНИ КЎПАЯДИ

×

 2024-08-08 16:48:35    160

PDF юклаш
Чоп этиш


Зангат маҳаласи тиббиёт йўналишидаги хусусий корхоналар сони кўпаяди

 

Туман ҳокими Зангат маҳаласида бўлиб, маҳалла мутасаддилари билан айни кунда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини ҳам кўздан кечирди. “Табобати Шоҳсанам” хусусий корхонасига қарашли аёллар касалликлари тиббий клиникасида бўлиб, бу ердаги шароитларни ўрганди.

 

Айни кунда клиника фаолиятини кенгайтириш мақсадида тадбиркор Воситжон Мирзожонов ташаббуси билан беморларни ётиб даволанишлари учун қўшимча бино қуриши бошлаб юборилган. Ҳозирда клиника фаолияти беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ташхис қўйиш учун мўлжалланган.

 

Мазкур клиника туман аҳолисидан ташқари 6 ой давомида Қирғизистон республикасидан 600 нафардан ортиқ беморларни қабул қилиб келаётганлиги ва беморларга шифо берилаётганлиги аниқланди. Шунинг учун, келажакда беморларни стационар шароитда даволаниш ҳам йўлга қўйилади.

 

Қурилиш ишларини охирига етказиш ва асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорга имтиёзли кредит ажратилиши таклифи маъқулланди.

 

Туман ҳокими маҳалла ҳудудида ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва белгиланган тартибда мана шундай ҳудудда маҳалла биноси қуриш мақсадга мувофиқилигини таъкидлади. Бунинг учун туман “Ермулкадастр” мутасаддиларига қатъий кўрсатмалар берилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram