Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МУЛКИ ПОЛВОНБЕК” ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ АРАФАСИДА

×

 2024-08-08 16:46:51    178

PDF юклаш
Чоп этиш


“Мулки Полвонбек” хусусий корхонаси фойдаланишга топшириш арафасида

 

Зангат маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг 4-сектори ҳудудида жойлашган. Бугун маҳаллада тадбиркорлик соҳаси ривожланган, чунки маҳаллада бунинг учун яхши муҳит яратилган.

 

Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Аҳроржон Атоевнинг маълумотига кўра, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 14 та, шундан 8 та кичик бизнес (юридик мақомига эга) ва 6 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳаллада бўлиб, тадбиркорлик субъектларини кўздан кечирди ва бевосита тадбиркорлар билан суҳбат ўтказиб уларнинг муамоларини ҳам ўрганди.

 

Маҳаллада ёш тадбиркор Паҳлавонжон Одилов томонидан ташкил этилган “Мулки Полвонбек” хусусий корхонаси таркибига автомобилларни ювиш шохобчаси, меҳмонхона, мева сабзавотларни сақлаш музлаткичи (омборхона), савдо дўкони, ўкув маркази (IT маркази ва инглиз тили) ҳамда фитнесс-клуб киради. Мазкур иншоотни истиқлолимизнинг 33-йилик тўйи арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

 

Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан тадбиркорга 1 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган. Мазкур корхона фойдаланишга топширилса, маҳаллада кўпгина муаммолар ўз ечимини топади.

 

Айни кунда мазкур иншоотда охирги ишлар олиб бориляпти.   

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram