ЮРТ ВА МАКОН ОБОДЛИГИГА БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ!
2024-08-08 16:44:42 162
Юрт ва макон ободлигига барчамиз бирдек масъулмиз!
Истиқлол маҳалласида жойлашган икки қаватли уй-жойда бўлиб, ҳудуд ободончилигига доир мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ берган туман ҳокими кун охирида бажарилган ишларни кўздан кечирди.Туман ободонлаштириш бошқармаси, туман йўлсозлик идораси томонидан бажарилган ишларга яхши баҳо берилди.
Бугун эрталаб тозалик ва ободонлаштириш ишлари мазкур ҳудудда бевосита тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида давом эттирилди. Туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларига туман ҳокими томонидан совғалар тарқатилди.
Ҳудуддаги болалар ўйингоҳи, ҳожатхоналар тозаланиб, барча чиқиндилар махсус техника орқали олиб кетилди. Мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва аёлларга янги тандир ўрнатиб берилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram