Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗАНГАТ МАҲАЛЛАСИДА ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2024-08-08 16:42:55    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Зангат маҳалласида ичимлик суви муаммоси бартараф этилмоқда

 

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 4-сектор ҳудудидаги Зангат маҳалласида бўлиб, бу ердаги амалий ишларни кўздан кечирди. Сектор раҳбари Фариджон Тўрабоев билан биргаликда маҳаллага ичимлик суви тортиш ишлари жараёнини ўрганди.

 

Айни кунда маҳалланинг ички кўчаларига ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Узунлиги бир ярим километрдан ортиқроқ бўлган масофага тортилаётган ичимлик суви тармоғини аҳолига етказиб беришда “Янги авлод” МЧЖ ишчи-ходимлари саъй-ҳаракат қилишаётир.

 

МЧЖ мутасаддилари билан суҳбатда туман ҳокими ишлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Маҳалла мутасаддиларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга доир вазифалар берилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram