Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ҲАЁТИДАГИ УНУТИЛМАС САНА ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ ТАДБИРИ БИЛАН ҲАМОҲАНГЛИКДА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-08-08 16:41:34    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла ҳаётидаги унутилмас сана истиқлол байрами тадбири билан ҳамоҳангликда ўтказилди

 

Туманимизнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган Тул ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини бугун байрамлар оғўшида. Маҳаллада саховатпеша инсонлар ташаббуси билан 2 километрдан зиёд бўлган йўлларга асфальт қопламаси ётқизилди.

 

Туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ва маҳалланинг нуроний отахонлари иштирокида янгиланган кўчанинг рамзий лентаси қирқилди. Истиқлолимизнинг 33-йиллигига бағишланган “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шоири остида ўтказилган “Маърифатли оила” номли байрам тадбири мана шу унутилмас тарихий сана билан ҳамоҳангликда ўтказилди.

 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча маҳалла аҳлига ҳамоҳанглик ва ўрнак кўрсатганликлари учун миннатдорчилик изҳор этди ва барчани байрам билан табриклади. Мазкур тадбирда сўз олган Сўх тумани биринчи ҳокими Баҳодиржон Обиджонов ва туман йўлсозлик идораси собиқ раҳбари Ҳабибжон Мирзоевлар ҳам самимий изҳорлар билан маҳалла аҳлини табриклашди.

 

Тадбир давомида саховат намунасини кўрсатган маҳалла фуқаролари ва маҳалла ободончилигида ибрат бўлган оилалар вакилларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир самимий ўйин-кулгу, чиройли рақс ва дилторлар наволар ҳамоҳанглигида кечгача давом этди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram