ИЖРО ИНТИЗОМИНИ БУЗГАН РАҲБАРЛАРГА ИНСБАТАН ҚОНУНИЙ ЧОРАЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИ
2024-08-08 16:37:59 73
Ижро интизомини бузган раҳбарларга инсбатан қонуний чоралар қўлланилади
Бугун эрталаб туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Истиқлол маҳалласида жойлашган икки қаватли уй-жойларда бўлиб, бу ердаги аҳволни кўздан кечирди. Шунингдек, туман ҳокими бу ерда истиқомат қиладиган ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олиб, уларнинг яшаш шароитларни ўрганди.
Туман СЭО ва ЖС раҳбарияти, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, туман тижорат банклари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддиларини жалб этган ҳолда мана шу оила мисолида тумандаги кам таъминланган оилаларга яқиндан ёрдам бериш ва уларни ҳолидан мунтазам хабар олишни ташкил этишга оид тавсия ва таклифлар берди. Айтиш жойизки, бундай танг аҳволга тушиб қолган оилалар туманда оз эмас ва уларнинг ҳолидан ҳар доим хабар олиб туриш лозим.
Ушбу хонадонда истиқомат қилувчи онахон туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, табобат учун тез ёрдам машинасида олиб кетилди.
Шу ернинг ўзида туман ҳокими ва туман прокурори бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари ва тумандаги барча корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Туман ҳокими аксарият раҳбарлар ва мутасаддилдар томонидан ижро интизоми жуда қалтис тарзда бузилаётганини танқид қилди.
Энди ушбу раҳбарларга инсбатан қатъий тарзда интизомий ва қонуний чора кўрилиши таъкидланди. Барча корхона-ташкилот раҳбарларига истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйига тайёргарлик кўриш, ҳудудларда тозалик ва ободонгарчилик ишларини ташкил этиш, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш ва билдирилган ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал этишга доир қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram