ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШГА ДОИР ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2024-08-08 16:36:06 70
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир очиқ мулоқот ўтказилди
Мамлакат иқтисодий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш мақсадида Президентимизнинг 2024 йил 7 мартдаги 122-сонли “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор ижросига оид барча ҳудудларда тарли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқот айнан ушбу мавзуга бағишланди. Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова тадбирда иштирок этган барча хотин-қизлар фаолларига мазкур масаланинг мазмун-моҳиятини тушунтирди.
Маълумот учун: Сўх туманида "хонадонбай" ўрганиш натижалари ҳамда, ишсиз ва даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, ишлаш истагида бўлган 2 333 нафар хотин-қизлар аниқланиб, шундан касб-ҳунарга ўқитиладиганлар сони 264 нафарни ва тадбикорликка ўқитиладиганлар сони 490 нафарни ташкил этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram