СЎХ ТУМАНИДА "БИЗ БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА "МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-08 16:33:29 74
Сўх туманида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида "Маънавият фестивали” бўлиб ўтди
Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33-йиллиги муносабати билан "Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” доирасида ҳудудларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Аҳоли ва ёшларни маданий дам олишини ташкиллаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида кечки оқшом "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Мусиқий-маданий тадбир иштирокчиларига юқори кайфият улашди.
Мазкур фестивалда туман ҳокимлиги, маданият бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди. Концертга келган барча иштирокчилар таниқли санъаткор Мансурхон Нурматов ҳамда "Сарҳад" жамоаси ижросидаги кўй-қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар ва байрам дастури кечгача давом этди.
Бундай маънавий тадбирлар туман узра истиқлолнинг 33-йиллиги тўйи кунигача давом этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram