МУРОЖААТ
2024-08-05 16:41:12 380
МУРОЖААТ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор Бюро органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.
Бинобарин, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан Бюро органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар Бюро органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Фарғона вилоят бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлимининг (73) 244-00-72 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram