СЎХ ТУМАНИДА СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ТИКЛАНДИ
2024-08-05 16:34:25 378
Сўх туманида сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти тикланди
Туманимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу орқали аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда. Маълумот учун: туманда 1 387 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларнинг 967 таси фаолият кўрсатмоқда.
Туманимизнинг Истиқлол маҳалласида ташкил этилиб, айни кунда фаолиятини қайта тиклаган “Сўх тоза сут маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти яна халқимиз хизматида. Корхонада бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу ерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Корхона раҳбари маълумотига кўра, бугунги кунда мазкур муассасада сутни қайта ишлаш самараси ўлароқ қаймоқ, қатиқ, сметана, творог, сарёғ каби маҳсулотлар тайёрланмоқда. Хом ашё туманимизнинг ўзидан етказиб бериялпти ва айни кунда ушбу корхонада 5 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram