ТИЗИМЛАРДА ҚИЛИНАЁТГАН АМАЛИЙ ИШЛАР ВА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ АҲВОЛИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2024-08-05 16:31:19 370
Тизимларда қилинаётган амалий ишлар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи муҳокама этилди
Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими барча ўринбосарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалалар еттилиги иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими тумандаги барча тизимларда олиб борилаётган ишларни таҳлил этди ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш қониқарсиз эканлигини алоҳида қайд этди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси мудири Собиржон Норматов туманда мурожаатлар билан ишлаш ва уларнинг ҳал этиш даражасига тўхталиб ўтди ва мазкур ҳолат бўйича тўлиқ маълумот берди.
Туман ҳокими барча тизим мутасаддиларига фуқаролар мурожаати билан ишлашда амалий ва натижадор ишларни ташкил этишга доир кўрсатмалар берди. Тадбир жараёнида истиқлолимизнинг 33-йиллигига ва бўлажак сайловларга тайёргарликга оид қилинаётган ишлар ҳам муҳокама этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram