Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РОВОН МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТИЗИМЛИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2024-08-02 17:02:12    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Ровон маҳалласида ободонлаштириш ишлари тизимли олиб борилмоқда


Истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйини кўтаринкилик билан кутиб олиш мақсадида бугун туман маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунда Ровон маҳалласининг асосий шоҳ кўчаси – “Амир Темур” кўчасидаги хонадонларнинг ташқи томонини маҳалла раиси бошчилигида жамоатчилик вакиллари ва хонадон эгаларини жалб этган ҳолда таъмирлаш ва бир хил рангда бўяш, дарахтларни оқлаш каби ишлари тизимли олиб борилаётир.

 

Олиб борилаётган амалий ишлар туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан бир қатор кўздан кечирилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва тушунтиришлар берилди. Ободонлаштириш ишларини жадаллик билан ташкил этишда ёрдам кўрсатган туман автомобил йўлллари бўлимига маҳалла еттилиги томонидан миннатдорчилик изҳор этилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram