Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОР ВА ФАРМОНЛАРИ ИЖРОДА

×

 2024-08-02 17:00:50    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва Фармонлари ижрода

 

“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди

 

Тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг қуйидаги 3 босқичли янги тизими жорий этилади:

 

Маҳалла даражасида – “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилади ва доимий кузатиб борилади;

 

Туман даражасида - “Инсон” марказларида ҳимоя ордери талаб қилмасдан психологик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади;


- шифохоналарнинг шошилинч бўлимларида (2-3 та койкали туну-кун ишлайдиган) бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади ҳамда аёллар ва уларнинг болалари 3 сутка давомида бирламчи руҳий-психотерапевтик ёрдам учун профилактика инспектори ёки ижтимоий ходим хулосаси асосида жойлаштирилади;


- Бирламчи кўмак хоналари жорий йилнинг  1-октябридан ташкил этилади;

 

Вилоят даражасида – реабилитация марказларида ариза талаб этмаган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ 6 ойгача бошпана ва чуқур реабилитация қилиш учун психологик (мустақил ва эркин фикрлаш) ва ҳуқуқий (алимент, нафақа ва бошқа кафолатланган ҳуқуқлардан фойдаланишни ўргатиш) хизматлар кўрсатилади;

 

Бундан ташқари, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларни турли хил касб-ҳунарга ўргатиш хизмати йўлга қўйилади.

 

Иброҳимжон Ахматов – Сўх туман “Инсон” ижтимоий хизматлар  маркази психологи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram