ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА
2024-08-01 17:10:20 260
Ҳоким қабули: ҳар бир мурожаат назоратда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда иштирок этган қабулхона мудири Собиржон Норматов билан биргаликда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, оила турмуш муносабатлари борасида бўлди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram