Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-01 17:08:37    270

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 92-сессияси бўлиб ўтди.


Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Сессия кун тартибидаги масалалар:


1. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида.


2. Туман сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.


3. Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Сўх туман бўлими томонидан 2024 йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.


Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан сўзга чиқган Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича” доимий комиссияси раиси Расулжон Мирсаидов Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 26-июлдаги №1354-сонли қарори билан мамлакатимизда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилганлиги, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш беш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссиянинг аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга тузилиши белгиллаб қуйилганлиги ҳақида маълумот берди. 


Нотиқ ўз сўзлари давомида депутатлик ўринлари сони Сўх тумани аҳолиси сонидан келиб чиққан ҳолда навбатдаги чақириқдан бошлаб – 20 та этиб белгиланлигини ҳам таъкидлади.


Шундан сўнг депутатлар томонидан сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.


Сессияга қўйилган иккинчи масала юзасидан мажбурий бюро туман бўлими бошлиғи Музаффаржон Нурматов ҳисобот берди. Ҳисоботда мажбурий ижро бюроси томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида қилинган ишлар юзасидан маъулмот берилди.


Туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев, сессия иштирокчилари кун тартибига қўйилган масалаларга оид ўз фикр-мулоҳазаларини музокаралар давомида изҳор этдилар.


Кун тартибидаги масалаларга доир қарорлар қабул қилинди ва сессияга якун ясалди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат

и
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram