Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-01 17:05:57    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Секторлар раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди


Туманимизнинг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар мактабида секторлар раҳбарлари ва мазкур ҳудуднинг ёшлари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбари Фариджон Тўрабоевлар иштирок этдилар.


Учрашув аввалида туман ҳокими Республикамизда ёшларга берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасида эканлиги, ёшлар учун барча жабҳаларда шарт-шароитлар яратиб берилганлиги ва ушбу имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиш лозимлиги ҳақида сўзлади. Бироқ, ёшларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам борки, уларни ҳал этилиши ва ёшлар учун имконият эшикларини янада кенгроқ очилишини тақозо этади.


Ёшларни тинглаб, уларга етарли шарт-шароитларни яратиш, ижтимоий ва моддий кўмак ажратиш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Хусусан, даволаниш мақсадида бўлган ёшлар, тадбиркорлик қилиш мақсади бор ёшларга тавсия ва тушунча берилиб, муаммолар жойида бартараф этилди.


Шунингдек, учрашув давомида ижтимоий нафақалар, сув таъминоти билан боғлиқ долзарб масалалар ва бошқа шу каби мурожаатлар тингланди ва уларнинг ечими бўйича масъулларга топшириқлар берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram