“НУРОНИЙ ЖАМҒАРМАСИ” ТАШАББУСИ БИЛАН ШУКРОНАЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-31 16:14:16 171
“Нуроний жамғармаси” ташаббуси билан шукроналик тадбири ўтказилди
Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний жамғармаси” Сўх тумани бўлими ташаббуси билан Ҳазрати Али маҳалласидаги Ҳазрати Али зиёратгоҳида Сўх туманидаги нуронийлар учун бир пиёла чой устида тантанали тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирга асосан 1954 йилда туғилган 70-ёшли нуронийлар таклиф этилдилар.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари барча нуронийларни ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик изҳор этдилар. Тадбирда фахрий муаллим Салоҳиддин Завҳаров ва Сўх тумани биринчи ҳокими Баҳодуржон Обиджоновларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram