МАКТАБНИНГ 240 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНОСИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
2024-07-31 16:11:51 176
Мактабнинг 240 ўринли янги биносига тамал тоши қўйилди
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Ғазнов маҳалласидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди. Маҳалла фуқаролари, нуроний отахонлар билан биргаликда айни кунда мактабни реконструкция қилиш ишларида камарбаста бўлган Қўқон шаҳридаги “Сада” МЧЖ ишчилари билан суҳбатлашди.
Айни кунда мазкур таълимгоҳда инвестиция дастури асосида 240 ўринли қўшимча бино қурилиши режалаштирилган. Қурувчилар муассасада ўқув бинолари ва мактабнинг олди қисмини таъмирлашда ҳаракат қилишаётир.
Туман ҳокими ва маҳалла нуронийлари иштирокида янги қўшимча бинонинг биринчи ғишти қўйилди. Мазкур қўшимча бино қурилиши ва реконструкция қилиш ишларига 3 миллиард 120 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram