“БИЗ БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!”
2024-07-31 16:10:18 184
“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
Сўх туманида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги “Маънавият фестивали” кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Фестивал доирасида маҳаллаларда ўтказилаётган лойиҳалар аҳоли, айниқса ёшлар қалбида миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурматни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Аҳоли ва ёшларни маданий дам олишини ташкиллаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида кечги оқшомда Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтган мусиқий-маданий тадбир ҳам унинг иштирокчиларига юқори кайфият улашди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram