ТУМАН ҲОКИМИ 1-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛАЛАР ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
2024-07-31 16:07:50 168
Туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар еттилиги билан учрашув ўтказди
Соҳибкор маҳалласида жойлашган 1-сектор биносида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур сектор ҳудудидаги маҳаллалар еттилиги билан учрашув ўтказди. Учрашувда сектор ҳудудида амалга оширилаётган ободончилик ишлари, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйига тайёргарлик ишлари таҳлил этилди.
Учрашув аввалида туман ҳокими туманда бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва ушбу сиёсий кампанияни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан маълумот ва тушунтиришлар берди. Сўнг учрашув давомида маҳаллаларда истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйига тайёргарлик кўриш, ҳудудда кенг кўламли ободонгарчилик ишларни ташкил этиш, Жавпая массивида олиб борилаётган ишларни янада жонлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда самарали фаолиятни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлаб, берилган вазифа ва топшириқлар ижроси қаттиқ назоратга олинишини қайд этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram