КУН ҲИКМАТИ
2024-07-31 16:05:55 171
Кун ҳикмати
Султон Абдулҳамидхоннинг поябзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб таъмирлаб олар эди.
Сарой хизматчилари "Нега янги поябзал сотиб олмайсиз мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку? ", - дейишганида, султон:"Хазинадаги бойлик меники эмас халқники, мен мусулмонларни хақини ўз эҳтиёжим учун сарфлай олмайман, мен бу ерга уларни беҳуда сарфлаш учун эмас, уни муҳофаза қилиш учун келганман", - дер эди.
Шу сабабдан дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан ҳар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, тушган пулни султон ўзи ва оиласи эхтиёжи учун сарфлар эди.
Абдулҳамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида “султон чексиз бойликни яширган бўлса керак", - деган хаёлда киришади.
Улар бирор тешик туйнукни хам қолдирмасдан, хаммаёқни тинтиб чиқишгач, таҳорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, сочиқ ва жойнамоздан бўлак ҳеч нарса топа олмайдилар ва ноумид у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram