Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

×

 2024-07-31 16:03:46    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролар қабули: ҳар бир мурожаат – эътиборда!


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.


Қабулда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев туман Халқ қабулхонасида йиғилган, муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.


Мазкур қабулда туман ҳокими ўринбосарлари Илҳомжон Абдумажидов ва Мадинахон Сафарова, Халқ кабулхонаси мудири Собиржон Норматов, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, уй-жой қуришда ёрдам бериш, кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам бериш билан боғлиқ бўлган мурожаатларни тингладилар.


Ўндан ортиқ мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилишида аниқ кўрсатмалар берилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилиши, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилиб, қонуний йўл билан ечимини хал этилиши назоратга олинди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram