МУСТАҚИЛЛИК ОСТОНАСИДА БАРЧА МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ОЗОДА ВА ТОЗА БЎЛИШИ ЛОЗИМ!
2024-07-29 17:52:49 229
Мустақиллик остонасида барча маҳаллаларимиз озода ва тоза бўлиши лозим!
Давлатимиз мустақиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини янги босқичга кўтаришга доир “Долзарб 10 кунлик” эълон қилинган. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тавсияси билан бугун туман марказидаги маҳаллаларда тозалик ишлари олиб борилмоқда.
Ўтган ҳафтадаги ўрганиш жараёнида туман ҳокими марказдаги маҳаллалар – Истиқлол ва Ровон ҳудудидаги хонадонларни таъмирлаш ва кўча тарафидаги деворларни бир рангда бўяш тавсиясини берган эди. Айни кунда туман марказидаги Ровон маҳалласида бундай ишлар авж олган ва ободонлаштириш ишларида маҳаллий аҳоли ўрнак бўлишга ҳаракат қилишмоқда ва ўзлари бундай эзгу амалдаги ишларда фаоллик билан иштирок этишяпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот ҳизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram