Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ВА ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-07-29 17:31:06    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Куннинг долзарб масалалари муҳокама ва танқидий таҳлил этилди

 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тумандаги корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган мазкур очиқ мулоқотда ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, маҳаллаларда истиқлолнинг 33-йиллик тўйига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари, соҳа ва тизимларга боғлиқ масалалар муҳокима этилди.


Туман ҳокими масалаларга доир ўз фикр-мулоҳазаларини танқидий нуқтаи назардан баён этди ва ҳар бир мутасадди раҳбар берилган ҳар бир топшириқ ва кўрсатмаларни сўзсиз бажарилишига масъул эканлигини қайд этди. Соҳаларда йўл қўйилган камчиликлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқидий таҳлил этилди.

 

Тадбир давомида “Ўзсувтаъминот” АЖ Сўх тумани бўлими бошлиғи Фарҳоджон Азимбеков, маънавият ва маърифат маркази Сўх тумани бўлими бошлиғи Гулшанжон Ибрагимов, Сўх туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Шерзоджон Раҳимовлар сўзга чиқиб, соҳадаги муаммо-камчиликлар ва уларнинг ҳал этилишига оид маълумотлар бериб, фикрларини баён этдилар.

 

Сўх тумани прокурори Садирали Мирзокаримов ва туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаровлар ҳам қўйилган масалаларга оид фикр билдириб, ижро интизомига қатъий риоя этиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлигини таъкидладилар.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram