Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-07-27 13:51:37    403

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

 

Ходимнинг таътилдан чақириб олишдаги ўзига хосликлар, билиш муҳим бўлган қоидалар


Ходимда – 21 календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Бир ҳафта ўтгач (7 календарь кун), унинг розилиги билан ишлаб чиқариш зарурати туфайли таътилдан чақириб олишни расмийлаштиришди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, кейинчалик у таътилдан фойдаланишда давом этди. Ходимни энди таътилдан ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. Унда таътилнинг фақат бўлинмайдиган қисми қолди – 14 календарь кун.


Ходимга 25 календарь кунлик таътил расмийлаштирилди, шу жумладан 2 июнгача. Аммо 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Бундай ҳолда чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йили тугашидан олдин таътилнинг мажбурий 14 календарь кунидан фойдаланишга улгурмайди.


Чақириб олиш қандай расмийлаштирилади? 

1. Ходимнинг ёзма розилиги олинади. Меҳнат кодексининг 232-моддасида бундай розилик қандай шаклда расмийлаштирилиши кераклиги кўрсатилмаган бўлса-да, меҳнат низосига йўл қўймаслик учун уни ёзма равишда олишингизни тавсия қиламиз.


Алоҳида ҳужжат (ариза) расмийлаштириш мумкин, унда ходим таътилдан чақириб олишни сўрайди ёки чақириб олишга розилик билдиради ("мен таътилдан чақириб олишга эътироз билдирмайман ..."). Агар розилик дастлаб ходимдан оғзаки қабул қилинган бўлса, у кейинчалик чақириб олиш буйруғида акс эттирилиши мумкин. Ходим "Қарши эмасман" деб ёзади ва имзосини қўяди.


Ходимнинг ушбу розилиги асосида буйруқ чиқарилади ва ходимга таништирилади. Буйруқда чақириб олиш сабаби кўрсатилиши шарт.


Агар томонлар жорий йилда таътилнинг бир қисмини беришга келишиб олишган бўлса, буйруқда ундан фойдаланиш учун бир ой ёки аниқ бир календарь даврни белгилаш мумкин. Агар таътилдан фойдаланишнинг келгуси даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий иш йилида ходимнинг талаби бўйича унинг аризаси асосида тақдим этилишини кўрсатиб ўтилади.


2. Агар томонлар таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчиришга келишиб олишган бўлса, ушбу шартни буйруқда кўрсатиш кифоя (масалан: "фойдаланилмаган таътил кунлари кейинги иш йилига ўтказилсин ва таътиллар жадвалига мувофиқ бир вақтнинг ўзида кейинги иш йили учун тақдим қилинсин" деган мазмунда).


3. Таътиллар жадвалига маълумотлар киритилади: ходим таътилдан чақириб олинганлигини кўрсатиб, чақириб олиш санасини, чақириб олиш ҳақидаги буйруқнинг реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатиб ўтилади.


4. Шу каби маълумотларни шахсий варақанинг III бўлимига "Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш" Т-2 шакли бўйича киритиб борилади.


Эътибор беринг. Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олишингиз мумкин. Ходимни чақириб олишга йўл қўйилмайдиган унинг таътилда бўлишининг энг кам муддати белгиланмаган.


Ўктамжон Эргашев - Сўх туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram