Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

20 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА “АЁЛЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ФОНДИ ОРҚАЛИ БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

×

 2024-07-27 13:50:42    398

PDF юклаш
Чоп этиш


20 нафар хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” фонди орқали бир марталик моддий ёрдам берилди

 

Аёллар, айниқса, эҳтиёжманд ва ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича Республикамизда яхлит тизим яратилган. “Аёллар дафтари”ни юритилиши мана шундай фуқаролар доимий эътиборда эканлигидан далолат.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари федератсияси вакили А. Солиҳов, тизимнинг Фаргона вилоят кенгаши раиси Э. Нуралиев, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Сафаровалар иштирокида туманимзнинг тумандаги Қалъача, Ғазнов, Тул, Ровон, Сариканда ва Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

 

Мазкур ўрганишлардан асосий мақсад “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида кўрсатилган амалий ёрдамларнинг ҳаққонийлигини ўрганишдан иборат эди. Мазкур ўрганишларга бағишлаб туман маданият марказининг мажлислар залида очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Тадбирда хотин-қизлар фаоллари томонидан олиб борилган ишлар муҳокама ва таҳлил қилинди. Ўрганишлар олиб борилган маҳалларда “Аёллар дафтари”га критилган ишсиз хотин-қизларни пиллачилик ва мавсумий иш билан банд қилинганлиги ва 3, 4, 6 тоифаларга киритилган 20 нафар хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” фонди орқали бир марталик 1 360 000 минг сўмдан моддий ёрдам берилганлиги аниқланди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram