ШАХСИЙ ВА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН МОСЛАШТИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИСМАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ
2024-07-27 13:49:18 250
Шахсий ва жамоат транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш харажатлари қисман қоплаб берилади
2024-йил 1-октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар ва халқаро йўловчи ташиш йўналишларида, 2025-йил 1-январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туман (шаҳар)лараро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобусларга эга бўлган ташаббускорлар иштирок этади.
Бунда иштирок этувчи тадбиркорларнинг автобусларни мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек, ушбу санадан бошлаб шаҳар йўловчи транспортида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бепул хизмат кўрсатилади.
Қолаверса, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситаларини мослаштириш харажатларининг 50 фоизи (БҲМнинг 30 бараваригача) ҳам Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Зафариддин Зафаров - Сўх туман “Инсон” ИХМ ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram