Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТ СОҲАСИДА МАСЪУЛИЯТСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ АСЛО МУМКИН ЭМАС!

×

 2024-07-26 17:40:11    314

PDF юклаш
Чоп этиш


Тиббиёт соҳасида масъулиятсизликка йўл қўйилиши асло мумкин эмас!

 

Тиббиётда масъулиятсизлар ва масъулиятсизликка юз тутган ходимлар ёхуд мутасаддиларга жой йўқ! Чунки бу соҳада энг асосий мезон – инсон ҳаёти ва унинг соғлиғи мужассам!

 

Танқидий руҳда ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқотда соҳадаги камчилик ва муаммолар таҳлил ва муҳокама қилинди. Туман маданият марказида бўлиб ўтган навбатдаги очиқ мулоқотда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этдилар.

 

Туман ҳокими Сўхдаги барча тиббиёт муассасаларида ўтказилган таҳлил ва назорат ишларини муҳокама этиб, соҳада йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларда мутасаддиларнинг айби борлигини, охирги кунларда туман соғлиқни сақлаш бўлимига нисбатан берилаётган баҳоларда масъулиятсизлик энг аввалда турганлигини қайд этиб, бу борада соҳа мутасаддилари хулоса чиқариб, фаолият олиб боришлари лозимлигини алоҳида ўқтирди.

 

Соҳага берилаётган эътибор замирида инсон манфаати ва ҳаёти мужассам. Шундай экан, тиббиёт ходимлари энг аввало, ушбу неъматни азиз билиб, фаолият олиб боришлари ва йўл қўйилган хато-камчиликларни ислоҳ этилишида астойдил ҳаракат қилишлари шарт ва зарур эканлиги таъидланди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram