ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ- УСТУВОР ВАЗИФАМИЗ
2024-07-26 17:04:43 323
Ҳоким қабули: халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш- устувор вазифамиз
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими, туман идора ва ташкилот раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тингланди.
Туман ҳокимининг таъкидлашича, "ҳар бир мурожаат замирида инсон тақдири ётганлигини инобатга олиб, унинг ижросига масъулият билан ёндашиш зарур".
Қабул жараёнида фуқароларнинг айрим мурожаатлари ҳал этилиб, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram