Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БИЗ БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ЯГОНА ВАТАНМИЗ!" ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН “МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ" СЎХ ТУМАНИДА!

×

 2024-07-26 17:01:39    28

PDF юклаш
Чоп этиш


“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ягона Ватанмиз!" шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали" Сўх туманида!


Маънавият ва маърифат маркази Сўх туман бўлинмаси томонидан туман маданият марказида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида "Маънавият фестивали" бўлиб ўтди.


Фестивалда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, шунингдек тумандаги ташкилот ва муассасалар вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар.


Тадбирда вилоят марказидан келган қалам аҳли, олий таълим мактаблари устозлари ва санъаткорлар ҳам иштирок этдилар. Тадбир аввалида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча иштирокчиларни байрам билан табриклади.

 

Тадбирда туман ва вилоятдан келган ёш санъаткорлар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Уктамхон Солиева, Қўқон давлат педагогика институти профессори, филология фанлари доктори Зебохон Қобилова, филология фанлари доктори, профессор Масуд Асадов ва бошқа бир гуруҳ санъаткорлар ўз қўшиқлари ва шеърлари билан йиғилганларни ҳушнуд этдилар.

  

Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ маънавият фидойиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram